Биз-соғлом турмуш тарзи тарфдоримиз

Фарғона тумани компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида ҳар пайшанба Профилактика куни муносабати билан “Биз-соғлом турмуш тарзи тарфдоримиз” мавзусига бағишланган йиғилиш

Б А Ё Н И

 

2019 йил 7 феврал                                              Фарғона тумани

 

Йиғилишга қатнашди:           – 130 нафар ўқувчи;

                                                 –  17 нафар ўқитувчи;

Йиғилишга таклиф этилди:- Вилоят Наркология диспансери врачи И.Нурматова;

      – Фарғона тумани ИИБ ХПБ инспектори капитан 

                                                 Л.И.Халитова;

                                                      – Фарғона туман ЁИ раиси ўринбосари                                                                                М.Махмуджонов         

                                                      – Фарғона туман наркология кобинети фельдшери

                                                 Ғ.Нишонов; 

Йиғилиш раиси:- коллеж директори –М.Зайлопова;

Йиғилиш котиби:-И.Хамрокулова.

Кун тартибида:

  1. Ёшлар Иттифоқи томонидан берилган “Ношукурлар” видеоролик тўғрисида.
  2. Ёшлар ўртасида “Гиёхвандликни олдини олиш” тўғрисида (Маърузачи- Вилоят Наркология диспансери врачи И.Нурматова).

Эшитилди:

 

Йиғилишни коллеж директори М.Зайлопова очиб, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш, ушбу қарорлар ижросини таъминлашда  ва ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда барча ташкилотлар, муассасалар, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ўртасидаги хамкорлик янада кучайтирилиши мухим ахамиятга эгалигини таъкидлади ва сўзни Вилоят Наркология диспансери врачи И.Нурматовага  берди.

 И.Нурматова “Гиёхвандликни олдини олиш” мавзусида сўз олиб, бу каби иллатлар “Оммавий маданият” ниқоби остида турли харакат, ҳолат ва жараёнлар кўринишида хаётимизга шитоб билан кириб келаётганлигини, айнан оммавий маданият эмас балки унинг ниқоби остида аҳлоқий бузуқлик, зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғоялари тарқатилмоқда. Айрим ёшларнинг гиёхвандликка қарши иммунитети етарли эмаслигини ҳисобга олинса, эртага уларнинг бундай моддаларни истеъмол қилмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Ёшлар ўртасидаги салбий холатлар асосан оиладаги муҳитнинг яхши эмаслиги, ота-оналарнинг фарзанд тарбияси билан етарлича эътибор қаратмаётганлиги туфайли содир бўлаётгани, ғарбдан кириб келаётган бу одатлар кимлар учундир сиртдан ҳеч қандай ножўя хатти харакат бўлиб туюлмасада, аслида шарқона удумларимизга мутлақо мос келмаслиги айни ҳақиқатлигига эътиборни қаратди.

            Ана шундай кишиларда на ватанпарварлик, на комиллик, на миллатпарварлик ғоялари шаклланмаган. Шу сабаб айрим ёшлар “Замонавий маданият ва аҳлоқсизликни тарғиб қилиш”ни оддий хол деб билмоқдалар, бу эса ўсиб келаётган ёш авлод айрим тоифси ўртасида маънавий етукликни, комилликни мутлақо инкор этиб қўймоқда. Оммавий маданият ниқоби остидаги холатларга қарши курашиш борасида ўзимиз саъй харакатларимизни кучайтирмоғимиз, барча харакатларимизни ёт ғояларга қаратишимиз бунинг учун тарбиянинг таъсирчан, замонавий усул ва воситаларини ишлаб чиқишимиз, шу асосида тарғиботнинг самарадорлигини оширишмиз кераклигини айтиб ўтди.          

            “Ношукурлар” видеоролиги йиғилиш қатнашчиларига қойиб берилди. Қатнашчилар бу видеоролигдан яхши хулоса чиқаришди.

Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан  Фарғона тумани ИИБ ХПБ инспектори капитан Л.Халитова гиёхвандлик асрлар давомида халқ учун афюн бўлиб келаётгани, дунёнинг жуда кўп мамлакатларда, катта миқдорда наркотик моддалар етиштирилаётганлиги, қайта ишланиб дунёнинг турли бурчакларига ноқонуний равишда етказилиб, ёшларни тўғри йўлдан оздираётганлиги тўғрисида гапирди. Ёшлар ўртасида йилдан-йилга бу касалликка чалинаётганлар кўпайиб бораётгани, айримлари хатто жиноий жавобгарликка тортилаётганлигини ҳам айтиб ўтди. Таълим муассасаларида инсон генофондига таҳдид солаётган омиллар: гиёхвандлик, ичкиликбозлик, хуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича бир қанча чора-тадбирлар белгиланмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, аввало ўқувчи ёшлар ва вояга етмаганлар орасида жиноятчиликнинг, гиёхванд моддаларни ишлатишнинг олдини олиш, ҳозирги даврда аҳолининг айниқса ёшларнинг зарарланиши кундан кунга орти бораётган дунё тиббиётидаги энг муҳим муаммолардан бири СПИД касаллигининг олдини олиш ва даволаниш йўлларини топиш ва ўсмир йигит ва қизларни соғлом турмушга тайёрлаш ва уларни тарбиялашнинг чора-тадбирларига қаратилаётганини, гиёхвандлик натижасида қотилликлар, турли жиноятчиликлар содир бўлиб хатто террорчилик харкатларида ҳам наркобизнес манфаатлари ётганлигини, атрофдагиларни эътиборсизлиги натижасида гиёхванд моддалар савдоси авж олаётганини, гиёхвандликка қарши курашиш глобал вазифалардан бири эканлигини, у давлат сиёсати даражасига кўтарилаётганини айтиб ўз сўзини якунлади.  

Кун тартибидаги масалалар юзасидан ММИБДЎ А.Анваров, Ёшлар иттифоқи етакчиси Х.Тиркашев, психолог И.Хамрокулова, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Кимсановалар сўзга чиқишиб, ўз фикр мулохазаларини билдирдилар.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

www.000webhost.com