“Жиноятчилик ва хуқуқбузарликнинг олдини олиш, гиёхвандлик ва одам савдосига қарши кураш” ҳамда “Уяли алоқа воситасидан” тўғри фойдаланиш

Фарғона тумани компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида

 “Жиноятчилик ва хуқуқбузарликнинг олдини олиш, гиёхвандлик ва одам савдосига қарши кураш”  ҳамда “Уяли алоқа воситасидан” тўғри фойдаланиш мавзуларида ўтказилган умумий йиғилиш

 

Б А Ё Н И

 

 2018 йил 11 октябр                                                    Фарғона тумани

 

Йиғилишга қатнашди:                 -221 нафар ўқувчилар;   

                                                       -17 нафар гурух рахбарлари ва ўқитувчилар;

Йиғилишга таклиф қилиндилар: Фарғона тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари                                              

                                                         ;

Йиғилиш раиси:- коллеж директори-М.Зайлопова;

Йиғилиш котиби:- И.Хамрокулова.        

 

Кун тартибида:

 

1.“Жиноятчилик ва хуқуқбузарликнинг олдини олиш, гиёхвандлик, одам савдосига қарши қарши кураш”. “Уяли алоқа воситасидан” тўғри фойдаланиш (Маърузачи: Фарғона тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари И.Ишонқулов).

2.Давомат масаласи (Маърузачи- коллеж ММИБДЎ- А.Анваров).

 

Эшитилди:

 

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан коллеж директори М.Зайлопова  сўзга чиқиб, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш, ушбу қарорлар ижросини таъминлашда  ва ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда барча ташкилотлар, муассасалар, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ўртасидаги хамкорлик янада кучайтирилиши мухим ахамиятга эгалигини таъкидлади.

Кун тартибидаги масала юзасидан Фарғона тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари И.Ишонқулов сўз олиб, юртимизда амалга оширилаётган ушбу ислоҳотлар натижасида бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган “Одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш” долзарб аҳамиятга эгадир. Бугунги кунда одам савдоси жиноятларига барҳам беришнинг хуқуқий норматив базаси шакллантирилган. Одам савдоси трансмиллий, яъни худуд ва чегара танламайдиган жиноятдир.

Шу билан бирга  чегара худудни бузиб ўтаётган ёшлар билан кўпроқ тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, ҳозирги кунда миграция жараёнларининг кучайиши муносабати билан одамлар савдоси сони тобора кўпайиб бораётганлиги, дунёда бундай жиноятларга қарши курашиш масаласи долзарблиги ортаётганлигини айтди. Дунёнинг жуда  кўп мамлакатларида одам савдосига қарши курашиш мавзусига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтаётганлиги, гиёхвандлик моддалари ёш авлодни захарлаётганлиги  шу холатлар айниқса, ёшлар ўртасида кўпаяётганлиги, кўпчилигини аёллар ва вояга етмаган болалар ташкил этаётганлигига эътиборни тортди. Шу муносабат билан ҳам Республикамизда одам савдосига қарши курашиш масаласи давлат миқёсида хал қилингани ҳақида ҳам гапириб ўтди.

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан коллеж психологи И.Хамрокулова сўзга чиқиб оила ва оилавий муносабатларнинг соғлом бўлиши ва узоқ умр кўришлик роли оила қуришга тубдан боғлиқлигига эътиборни қаратди. Шунинг учун ҳам энг нозик масала бўлган оилани қуриш учун йигит учун келин, қиз учун куёв танлаш ғоят мухимдир. Афсуски, баъзи бир ҳолларда эскича дунёқарашлар, эскича анъана ва расм-русумлар туфайли яқин қариндошларнинг никоҳланиши халқимиз орасида ҳозирги кунда ҳам учраётганлиги, эрта турмушнинг олдини олишда коллеж жамоаси, ота-оналар, мфй вакиллари, хамкор ташкилотлар ҳам масъул эканликларини айтиб, ўз сўзини якунлади.

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан коллеж ММИБДЎ А.Анваров сўзга чиқиб,  коллежда ўқувчилар давоматини яхшилаш юзасидан ота-оналар ва МФЙлар билан хамкорликни кучайтириш, турли тўгараклар фаолиятини яхшилаш, ўтилаётган дасрларни самарадорлигини ошириш ва бу бўйича чора-тадбирлар белгиланиши мухим ахамият касб-этишини таъкидлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

www.000webhost.com