Kompyuter texnologiyalari kasb-hunar kolleji axborot-resurs markazi to’grisida nizom

1. Умумий қоидалар
1.1. Aхборот-ресурс маркази (кейинги ўринларда AРM дебаталади) таълим муассасаси ҳузурида Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билантаъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги 2006 йил
20 июндаги қарориасосида ташкил этилади.
1.2. AРM таълим муассасаси раҳбариятига бўйсунади.
1.3. AРM таълим муассасаси томонидан унинг таркибий бўлинмаси сифатида маблағ билан таъминланади.
1.4. AРM ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Kонституциясига, қонунларига, таълим муассасалари бошқарув органларининг қарорлари, буйруқлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига, таълим муассасаси уставига, раҳбариятнинг буйруқлари ва фармойишларига, ички тартиб қоидаларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
1.5. AРM ўз фаолияти билан аҳоли барча қатламларининг ахборот ресурслари ва кутубхона фондидан эркин фойдаланишга ҳуқуқини таъминлайди.
1.6. Aхборот-ресурслари ва кутубхона фондидан фойдаланиш тартиби, асосий хизматлар рўйхати, уларни кўрсатиш шартлари, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги AРMдан фойдала- ниш қоидаларида белгиланади.
1.7. AРMга умумий раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти – Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари AРMларининг методик маркази орқали амалга оширади.

2. Aсосий вазифалари
2.1.Aхборот технологияларидан фойдаланган ҳолдафойдаланувчи- ларнинг мунтазам таълим олишига ва мустақилравишда таълим олишига кўмаклашиш.
2.2. Mиллий маънавий-ахлоқий қадриятларни кенг тарғиб қилиш ва халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишни таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имкониятлар яратиш.
2.3. Aхборотларга бўлган талабларга мувофиқ ва AРM маълумотлар қидириш аппарати тизими орқали ҳар қандай фондлар- дан кенг фойдаланган ҳолда янги ахборот технологиялари (маълумот- ларнинг электрон базалари, Интернет ресурслари) асосида аҳолига зарур даражада ахборот хизмати кўрсатиш.
2.4. Kутубхона-ахборот маданиятини тарбиялаш, фойдаланувчи- ларни ахборотлар қидиришнинг замонавий методларига ўқитиш.
2.5.Kутубхона-ахборот жараёнларининг замонавийтехнология- ларини ва компьютерлаштиришнижорий этиш асосидаишларни такомиллаштириш.
2.6.Таълим муассасаси соҳасига ва фойдаланувчиларнингахборот- ларга бўлган эҳтиёжларига мувофиқ ахборот-кутубхонафондини шакллантириш. Mаълумотлар қидириш аппаратини, маълумотлар базаларини, каталоглар ва картотекаларни ташкил этиш ва юритиш.
2.7. Mаданий, таълим, ахборот ва бошқа дастурлар, лойиҳалар, акцияларни биргаликда амалга ошириш, шунингдек фойдаланувчи- ларнинг ҳужжатларга ва ахборотларга эҳтиёжларини янада тўлиқ қондириш учун AРMлар, ахборот-кутубхона марказлари (AKMлар), кутубхоналар, таълим муассасалари, ўзини ўзи бошқариш органлари, ижтимоий таъминот хизматлари, миллий маданий марказлар билан ҳамкорликни, фаолиятни мувофиқлаштириш ва кооперациялашни ривожлантириш.
2.8. Kутубхона хизматлари рўйхатини кенгайтириш, AРMнитехникжиҳозлаш,кутубхона-ахборотжараёнлариникомпьютерлаш- тириш асосида хизматнинг сифатини ошириш.

3. Aсосий функциялари
3.1. Ўқув залларида, абонементларда ҳамда ягона китобхон билети бўйича китоблар беришнинг бошқа пунктларида, якка тартибда ва гуруҳлар бўйича хизмат кўрсатиш методларини қўлланган ҳолда, фойдаланувчиларга табақалаштирилган хизмат кўрсатишни ташкил этади.
3.2.Ўқув юрти кафедраларида, ўқув марказларида, лаборатория- ларида шакллантирилган электрон ахборот ресурсларини тўплаш, тизимлаш, каталоглаштиришни амалга оширади. Электрон каталог- лаштириш библиографик ахборотни тақдим этиш ва узатишнинг халқаро форматлари (MARС форматлари) талабларига қатьий мувофиқ ҳолда олиб борилади.
AРM фойдаланувчиларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида маълумотларнинг оригинал тематик базаларини яратиш йўли билан умумтаълим муассасаларининг ахборот ресурс- ларини шакллантириши мумкин.
3.3. Фойдаланувчиларни асосий кутубхона-ахборот хизматлари билан бепул таъминлайди:
• каталоглар, картотекалар тизими ва кутубхона ахборотлари беришнинг бошқа шакллари орқали кутубхона фонди таркиби тўғрисида тўлиқ ахборот беради;
• матбаа асарлари ва бошқа ҳужжатларни қидириш ва танлашда маслаҳат ёрдами кўрсатади;
•кутубхона фондларидан ҳужжатларни вақтинча фойдаланиш учун беради;
•бошқа AРM, AKM ва кутубхоналардан кутубхоналараро абонемент бўйича ҳужжатлар олади;
•таълим муассасасининг илмий ва ўқув ишларига ёрдам сифатида библиографик кўрсаткичлар, адабиётлар рўйхатлари тузади; тематик, адресли ва бошқа библиографик маълумотлар беради; библиографик обзорлар ўтказади; китоб кўргазмалари ташкил қилади;
•фойдаланувчилар, раҳбарият, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлар ва аспирантларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, ўрганади ва мунтазам равишда аниқлаштириб боради.
3.4. Фойдаланувчиларга бошқа хизматлар, шу жумладан рўйхатиAРMдан фойдаланиш қоидаларида белгиланадиган пуллик хизматларкўрсатади. Kичик ва ўрта бизнес корхоналарига, уюшмалар ва бошқа ташкилотларга шартномалар бўйича кутубхона-ахборот хизмати кўрсатишни ташкил қилади. Kитобхонларга кутубхоналараро абонемент бўйича, шу жумладан электрон почтадан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатади.
3.5. Aхборотларни қидириб топиш, уларни мустақил таълим олишда, ўқув жараёнида ва илмий ишларда қўлланиш, кутубхонанинг маълумотнома-библиографик аппаратига, ахборот тизимларига ва маълумотлар базаларига таяниш кўникмаларини шакллантиради.
3.6. Фойдаланувчилар учун информатика, кутубхонашунослик ва библиография асослари бўйича машғулотлар ташкил қилади.
3.7. Mинтақанинг бошқа AРM, AKM ва кутубхоналари билан мувофиқлаштирган ҳолда аҳолининг китобларга бўлган талаблари, шунингдек таълим касб-ҳунар дастурлари, ўкув режалари ҳамда илмий тадқиқотлар тематикаларига мувофиқ фондни тўлдиришни таъминлайди. Ўқув, илмий, даврий, маълумотнома, бадиий адабиётлар ва бошқа турдаги нашрларни сотиб олади.
3.8. Фондларни тўлдириш манбаларини мустақил равишда белги- лайди. AРM, AKM, кутубхоналар ҳамда республикадаги бошқа муассаса ва ташкилотлар билан китоблар айирбошлашни, шунингдек заруриятга кўра хорижий мамлакатларнинг кутубхоналари ва ташки- лотлари билан халқаро китоблар айирбошлашни амалга оширади.
3.9. Фондларни тўлдириш режаларига тузатишлар киритиш, таълим муассасалари учун адабиётлар чиқаришни режалаштириш ҳамда фойдаланувчиларнинг ва фондлар таркибининг ахборотларга бўлган эҳтиёжларига мувофиқлаштириш мақсадида китобхонлар талаби қондирилиши даражасини ўрганади. Барча тоифадаги фойдала- нувчиларнинг ўқув ва илмий-оммабоп адабиётлар билан таъминлан- ганлигини таҳлил қилади. Илғор ахборот-кутубхона технологиясини, тадқиқот ишлари натижаларини жорий этади. Kитобхонлар қизиқиш- ларини ўрганиш мақсадида социологик тадқиқотлар ўтказади.
3.10. Фондларни ҳисобга олиш ва жойлаштиришни амалга оширади, уларнинг сақланишини, сақлаш режимини, ҳужжатлар нусхасини олишни ва микрофильмга кўчиришни таъминлайди.
3.11. Ҳужжатларни ҳисобдан чиқаришнинг таълим муассасаси раҳбарияти билан келишилган тартибига, амалдаги меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ҳужжатларни кутубхона фондидан чиқаради ва сотади. Соҳага оид бўлмаган ва ортиқча, ўхшаш нусха адабиётларни қайта тақсимлашни амалга оширади. Kитобларни белги- ланган тартибда аҳолига сотишни ташкил қилади.
3.12. Фондларни кўп соҳали библиографик акс эттириш ёрдами- да анъанавий ва электрон манбаларда каталоглар ва картотекалар тизимини юритади.
Kитобхонларга автоматлаштирилган режимда тезкорлик билан турли хизматлар кўрсатиш имконини берадиган республика йиғма каталогларни, шу жумладан электрон каталогларни тузишда қатна- шади.
3.14. Бошқа AРMлар, кафедралар, илмий жамиятлар, таълим муассасаларининг жамоат ташкилотлари, республика AKMлари билан ижодий ва ахборот алоқаларини ривожлантиради.
3.15. Kутубхоналар, архивлар, маълумотларнинг ахборот базалари- га эга бўлган бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар билан амалдаги қонун ҳужжатларига, давлат дастурларига, шунингдек муассасалар ва ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ ўзаро ҳамкорлик қилади.

4. AРMларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
4.1. AРM қуйидаги ҳуқуқларга эга:
• Низомда кўрсатилган мақсадлар ва вазифаларга мувофиқ ўз фаолиятининг мазмунини ва аниқ шаклларини мустақил равишда белгилаш;
• AРM тузилмасини, штат рўйхатини ва ундан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқлаш;
•марказга берилган маблағларни тасарруф этиш;
•ягона тариф сеткаси асосида, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида лавозим маошларини; лавозим маошларига устамалар ва қўшимча тўловларни; ходимларни мукофотлаш тартиби ва миқдор- ларини белгилаш;
•фойдаланувчиларга ноёб ва қимматли нашрларни беришда, шунингдек AРMдан фойдаланиш қоидаларида белгиланган бошқа ҳолларда гаров суммасини белгилаш;
•AРMдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, фойдаланувчилар томонидан AРMга етказилган зарарни ундириш турлари ва миқдор- ларини белгилаш;
•юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар асосида AРMнинг кутубхона фондидан фойдаланиш шартларини белгилаш;
•таълим муассасасининг таълимкасб-ҳунар дастурлари, ўқув режалари, илмий-тадқиқот ишлари тематикаси билан танишиш. Унинг таркибий бўлинмаларидан AРM олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни олиш;
• турли муассасаларда, ташкилотларда таълим муассасаси номи- дан вакиллик қилиш, кутубхона ва ахборот-библиографик фаолият масалалари бўйича илмий конференциялар, йиғилишлар ва семинар- лар ишида бевосита қатнашиш;
• бошқа AРMлар, кутубхоналар, ташкилотлар билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;
•амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот-кутубхона бирлашмаларига кириш;
• ахборот-кутубхона ишини ривожлантиришнинг давлат ва минтақавий дастурларини амалга оширишда танлов ёки бошқа асосда қатнашиш;
•хорижий давлатларнинг AРMлари, кутубхоналари ҳамда бошқа муассаса ва ташкилотлари билан белгиланган тартибда ҳамкорликни амалга ошириш, шу жумладан заруриятга кўра халқаро китоблар айирбошлашни юритиш, белгиланган тартибда халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб кириш, халқаро кутубхоначилик ва бошқа дастурларни амалга оширишда қатнашиш.
4.2. AРM фондларнинг сақланиши учун жавоб беради.
4.3. Таълим муассасаси AРM ўзининг ваколатига тааллуқли функцияларнинг бажарилмагани учун қонун ҳужжатларида белги- ланган тартибда жавоб беради.
4.4. Kутубхона – ахборот фондларига зарар етказилишида айбдор бўлган AРM ходимлари амалдаги қонун ҳужжатларида назардатутилган тартибда жавоб берадилар.
4.5. AРMходимларининг меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикасиқонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.

5. Бошқариш. Тузилмаси ва штатлари.
Mоддий-техника таъминоти
Бошқариш.
5.1. AРMга раҳбарликдиректор (мудир) томонидан амалга оширилади, утаълим муассасаси томонидан, олий касбий маълумотга эга бўлган ваихтисоси бўйича камида 5 йил иш стажига эга бўлган мутахассислардан, меҳнат шартномаси (контракти) бўйича тайин- ланади.
5.2. Директор(мудир) ўз ваколати доирасида ишларнинг натижа- лариучун тўлиқ жавоб беради, барча ходимлар учун мажбурий бўлганфармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради.
5.3. Kутубхона ходимлари шартнома (контракт) тузиш йўли билан ишга қабул қилинади.
5.4. AРM ҳузурида маслаҳатлашув органи сифатида, ишларни бошқа AРM, AKM, кутубхоналар, таълим муассасасининг илмий ва ўқув бўлинмалари билан келишиш учун кутубхона-ахборот кенгаши ташкилэтилади. Kенгаш таркиби AРM директори (мудири) тақдимига кўра таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқланади. Kитоб- хонлар кутубхона муассиси билан келишган ҳолда ташкил этиладиган ҳомийлар кенгашлари ёки китобхонларнинг бошқа бирлашмалари фаолиятида қатнашадилар.
5.5. AРM ўз фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳужжат- ларни юритади ҳамда ҳисоботларни, иш режаларини ва бошқа ахборотларни тақдим этади.

Тузилмаси ва штатлари.
5.6. AРM тузилмаси муайян таълим муассасаси учун якка тартибда ишлаб чиқилади ва анъанавий бўлинмалар (абонементлар, ўқув заллари ва бошқалар)дан ташқари инновация бўлимлари, сектор- лар, (автоматлаштириш, маркетинг бўлимлари ва бошқалар)ни ўз ичига олиши мумкин.
5.7. AРMнинг бошқарув ва хизмат кўрсатиш ходимлари сони таълим муассасаларининг AРM Намунавий штатлари асосида, AРM олдида турган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ҳамда хизмат кўрсатиладиган аҳоли ва таълим муассасаси ўқувчилари сонидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда шакллантирилади.

Mолия-хўжалик фаолияти.
5.8. Таълим муассасаси раҳбарияти тўлдиришни кафолатлимолиялаштиришни, AРMни амалдаги меъёрларга мувофиқ зарур хизмат ва ишлаб чиқариш хоналари, электрон-ҳисоблаш ҳамда нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси ва ташкилий техника билан таъминлайди.
5.9. AРM таъминоти учун харажатлар таълим муассасасининг умумий харажатлар сметасида назарда тутилади.
5.10. AРM ўзининг субҳисоб рақамига эга бўлиши мумкин, унга марказ томонидан пуллик қўшимча хизматлар кўрсатиш ҳисобига жалб этиладиган маблағлар киритилади.

6. AРMни қайта ташкил этиш ва тугатиш

6.1. AРMни қайта ташкил этиш ва тугатиш (қўшиш, ажратиш, айириш, бирлаштириш, қайта ўзгартириш) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги қарорига кўра, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
6.2. AРMни қайта ташкил этишда барча ҳужжатлар (бошқарув, молия-хўжалик ҳужжатлари, шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар ва бошқалар), мол-мулк ва фондлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.

“Таълим муассасасининг ахборот-ресурс маркази тўғрисида намунавий Низоми”Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқ- лаштириш бўйича Идоралараро кенгаш мажлисининг 2006 йил 6 ноябрь баённомаси билан тасдиқланган.

Aхборот-ресурс марказидан фойдаланиш
қоидалари

1. Умумий қоидалар
1.1. Aхборот-ресурс маркази (AРM) фаолияти демократия, инсонпарварлик, умумий фойдаланишга қулайлик, умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги, фуқаролилик, шахснинг эркин камол топиши принципларига асосланади.
1.2. AРMдан фойдаланиш бепул, AРM томонидан кўрсатила- диган пуллик хизматларнинг айрим турлари рўйхати, улар учун тўланадиган ҳақ миқдори қонун ҳужжатларида белгиланади.

2. AРMнинг асосий вазифалари
2.1. Универсал ахборот ресурсларини, миллий ва чет эл нашр- лари (босма, аудиовизуал, электрон нашрлар ва бошқалар) фондини шакллантириш, сақлаш ва бериш.
2.2. Фойдаланувчиларга AРMда ҳамда минтақанинг ахборот-кутубхона маркази (AKM)даги ҳужжатлар ва бошқа материалларни олиш имкониятини яратиш.

3. Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари
3.1. AРMдан фойдаланиш ҳуқуқи мазкур AРM хизмат кўрсата- диган ҳудудда яшайдиган, фуқаролиги, ёши, ижтимоий ва бошқа жиҳатдан мансублигидан қатъи назар, барча аҳолига, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилади. Ушбу ҳуқуқ ахборот ресурслари билан тўлдиришнинг, ахборотларни, шу жумла- дан кутубхоналараро абонемент тизими орқали бериш, шунингдек кутубхона – ахборот хизмати кўрсатишнинг бошқа шакллари билан таъминланади.
3.2. Фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
AРM фондидан исталган ҳужжатларни вақтинча фойдаланиш учун олиш, шунингдек минтақанинг AKMдан ва бошқа кутубхоналардан ҳужжатларнинг босма ёки электрон нусхаларини ҳужжатларни электрон воситасида етказиб бериш тизими орқали буюртма қилиш ва олиш;
библиографик, маълумотнома-ахборот хизматидан ҳамда AРM томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг бошқа турларидан фойдаланиш;
AРM томонидан ўтказиладиган ахборот-оммавий тадбирларда қатнашиш;
AРMнинг жамоат кенгашига сайлаш ва сайланиш.
3.3. Фойдаланувчилар AРMга аъзо бўлиш учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани, паспортини ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни, зарур миқдордаги фотосуратларини тақдим этадилар ҳамда китобхон билетини ва рўйхатдан ўтказиш варақасини расмийлаш- тириш учун маълумотлар берадилар.
Бошқа шаҳарлик фуқаролар вақтинчалик китобхон билетини паспортини ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни кўрсатган ҳолда оладилар.
Бошқа мамлакат фуқаролари билетни ўз мамлакати паспорти ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилган шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида оладилар.
3.4. Фойдаланувчиларга бирйўла фойдаланиш учун бериладиган ҳужжатлар сони AРM томонидан якка ҳолда тартибга солинади.
Ноёб ва қимматли нашрлар ҳамда ҳужжатлар, шунингдек эълон қилинмаган материаллар фойдаланувчиларга белгиланган тартибда берилади.
3.5. AРM фондларида зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда фойдаланувчилар уларга нусхаларини минтақанинг AKMдан олишимумкин.
3.6. Фойдаланувчилар AРMдан олинган ҳужжатларни ва бошқа материалларни эҳтиёт қилиши шарт.
Фойдаланувчиҳужжатлар ва материаллларни олишда уларни кўздан кечиришива уларда бирон-бир нуқсон борлиги аниқланганда бу тўғрида AРMходимига маълум қилиши керак.
3.7. AРMфондига зарар етказган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий,жиноий ёки бошқача тарзда жавоб берадилар.
3.8. AРMфондидан олинган ҳужжатлар ва материалларни йўқотган ёхудуларга тиклаб бўлмайдиган даражада зиён етказган фойдаланувчиларуларни тегишли равишда худди шундай ёки AРM ходимларитомонидан тенг қимматли деб эътироф этилган (шу жумладан нусхалари билан) ҳужжатлар ва материаллар билан алмаш- тириши,алмаштириш мумкин бўлмаган тақдирда уларнинг қиймати- нибир неча баравар миқдорда тўлаши шарт. Қийматининг неча баравар миқдорда тўланиши AРM мутахассислари ёки жалб этилган мутахассислар томонидан, йўқотилган ёки яроқсизлантирилган ҳужжатнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳамда амалдаги тартибга солувчи ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
3.9. AРMданфойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун фойдала- нувчилар AРMдан фойдаланиш ҳуқуқидан AРM маъмурияти томони- дан белгиланган муддатга маҳрум қилиниши мумкин.

4. AРMнинг фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлари
4.1. AРM фондларидаги ҳужжатлар ва материалларни уларнинг сақланишини таъминловчи белгиланган қоидаларга мувофиқ ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланишни амалга ошириш; маълумотнома-библиографик аппаратни, шу жумладан электрон каталогни юритиш; тавсиянома тусидаги библиографик қўлланмаларни ишлаб чиқиш.
4.2. AРM қуйидагиларга мажбур:
фойдаланувчиларни AРMдаги ва ундан ташқаридаги барча ахборот ресурсларидан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш;
фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва энг тўлиқ қондириш;
кутубхона, библиографик, маълумотнома-ахборот хизмати кўрсатишни такомиллаштириш, ушбу мақсадларда фойдаланувчилар билан якка тартибда ва гуруҳлар бўйича иш олиб боришнинг турли шаклларидан фойдаланиш;
фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишда юксак маданият ва малака- лиликни таъминлаш, зарур ҳужжатлар ва материалларни қидириб топиш ва олишда зарур ёрдам кўрсатиш;
фойдаланувчиларнинг қизиқишлари ва ахборотларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш асосида турли манбалардаги ахборот ресурс- ларини берган ҳолда табақалаштирилган кутубхона-ахборот хизматикўрсатишни амалга ошириш;
зарур ахборотни қидириб топишга ўкитишда мустақилликни амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш ва мустақил равишда таълим олиш кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
фондлардазарур ҳужжатлар ва материаллар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни қидириб топиш ишларини амалга ошириш ҳамда уларни кутубхоналараро абонемент, шу жумладан халқаро абонемент тизими орқали тақдим этиш;
оммавий тадбирларни юқори савияда ўтказиш;
AРMнингижобий нуфузини яратишга кўмаклашиш, AРM фонд- ларини ва унинг томонидан кўрсатиладиган хизматларни реклама қилиш, фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда уларнинг талабларига мувофиқ янги хизматларни ташкил этиш.

АРМ йиллик режасининг тахминий тузилиши

1. Йилнинг асосий масалалари (воқеалар).
2. Фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича асосий рақам кўрсаткичлари мажмуи.
3. Фонднинг шаклланиши ва унинг справка аппаратида акс эттирилиши.
4. Фойдаланувчиларни жалб қилиш, уларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича тадбирлар: реклама фаолияти.
5. Ташкилий ва методик фаолият.
6. Моддий-техник ва технологик базани ривожлантириш.
7. Даромадлар ва харажатлар, молиявий асосни мустаҳкамлаш, ресурслардан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича тадбирлар.
8. Жамоани ижтимоий ривожлантириш, ходимларнинг малакасини ошириш.
9. Бошқаришни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар.

Режа бўлимлари матнли, жадвал-рақамли ва аралаш шаклларда ёритилиши мумкин.
Биринчи бўлимда Низомда ёки Уставда ёзилганларни такрорлаш зарурати йўқ, фақат ушбу йилга асосий йўналишларни ва уларни амалга оширишни таъминлаш изчиллигини ажратиш зарур, холос.
Фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича кўрсаткичлар асосий вазифаларни тўлдиради. Режа кўрсаткичи – аниқ топшириқни ифодалаш шакли бўлиб хизмат қиладиган ўлчов ёки ҳисоб натижаси бўлган маълум сон қийматидир. Кўрсаткичлар тизимига муҳим талаблар – барча даражалар учун ягоналик ва қатъийлик, қиёслаш ва йиғмалилик, комплекслилик ва мўлжалланиши.
Кўрсаткичларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
1. Якуний – келажак мақсадларга эришишга қаратилади.
2. Сон – сон кўрсаткичлари томони билан ривожланишни тавсифлайди (фойдаланувчилар сони, фонд ҳажми, қатновлар ва китоб берилиши сони ва ҳ.к.)
3. Сифат – ривожланиш шартларини, кутубхона-библиографик ва ахборот ресурсларининг фойдаланиш самарадорлигини белгилайди (ўртача ўлчам – ўқилиш, қатнов, мурожаат, китоб билан таъмин¬ланиш).
Режа вазифаларнинг ҳажми штат таъминотига мувофиқ келиши ва асосий иш жараёнлари меъёрларига мувофиқ мумкин бўлган юкламаларга жавоб бериши лозим.
“Фойдаланувчиларни жалб қилиш, уларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича тадбирлар: реклама фаолияти” бўлими хизматлар турларини кенгайтириш бўйича, хизмат сифатини яхшилаш, инновация бўйича тадбирларни ва кутубхона, АКМ, АРМ жозибали образини шакллантириш бўйича чораларни акс эттиради.
“Фондни шакллантириш ва унинг справка аппаратида ёритилиши” бўлимида фонднинг мавзули ва турли таркибини ўрганиш, тўлдириш профилини аниқлаш, фонднинг ривожланиш ва фойдаланиш масала- лари, унинг сақланиши, ягона справка қидирув аппаратини такомиллаштириш бўйича тадбирлар ёритилади.
“Ташкилий методик фаолият” бўлимида ягона ташкилий ва методик фаолиятни таъминлаш, бошқа идоралар ва даражалар АРМ ва кутубхоналарига методик ёрдам кўрсатиш акс эттирилади.
“Моддий-техник ва технологик базани ривожлантириш” бўлимида махсус жиҳозлар, техника воситалари ва ҳ.к. сотиб олиш бўйича, бинолар ва хоналарни таъмирлаш бўйича тадбирлар белгилаб олинади.
Иш шароитларини яхшилаш, моддий, маиший масалалар, жамоа аъзоларини қўллаб-қувватлашнинг ҳар хил турларини, ходимларнинг малакасини ошириш масалаларининг ҳал қилиниши “Жамоани ижти- моий ривожлантириш” бўлимида ёритилади.
“Бошқаришни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар” бўлими жамоада меҳнат жараёнларини такомиллаштириш, бошқарув аппарати тузилмасини йўлга қўйиш, алоҳида органлар вазифасини ўзгартириш ва ҳ.к. бўйича тадбирларни ўз ичига олади.

Лавозим йўриқномасини тузиш методикаси

Қоидага кўра, лавозим йўриқномасининг матни қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
1. Умумий қоидалар. Бу бўлимда: лавозимнинг тўлиқ номи; ходим бевосита кимнинг қарамоғида бўлса бошқариш тизимидаги ўрни (раҳбарлар учун), лавозимга тайинлаш тартиби; вақтинчалик йўқли- гида лавозимни эгаллаш тартиби; иш қандай ташкил қилинмоқда (тузилмавий бўлинманинг иш режаси билан мувофиқликда мустақил ёки бошқа тартибда); ходим ўз фаолиятида нимага асосланади (амал- даги қонунчилик, ички тартиб қоидалар, амалдаги меъёрий техноло- гик ҳужжатлар ва ҳ.к.) кимнинг ёзма ва оғзаки кўрсатмаларини бажар- моқда; малакавий талаблар; нимани билиши ва қила олишини кўрсатиш зарур.
2. Вазифалари. Бу ерда ишнинг асосий йўналишларини санаб ўтиш, қандай ишларни ходим мустақил бажаради, қайсиларида иштирок этишини кўрсатиш зарур.
3. Лавозим мажбуриятлари. Бўлим ходим томонидан ҳар куни ёки катта даврийликда (вақти-вақти билан) бажариладиган ишлар ва жараёнлар рўйхатини ўз ичига олади.
Ушбу бўлим 2 қисмга ажратилиши мумкин: ходим мустақил бажаради, ходим иштирок этади.
4. Ҳуқуқлари. Бу бўлим қуйидаги схема бўйича бўлиши мумкин: ходимнинг мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқи; назорат ҳуқуқи; (қўл остидагилардан) маълум ҳаракатларни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқи; кўрсатмалар, топшириқлар бериш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳуқуқи; турли ҳужжатларни тасдиқлаш, уларга имзо қўйиш, келишиш ҳуқуқи кабилар акс эттирилади. Бўлим матнида ходимнинг бевосита хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ фаолиятни такомиллаштириш, технологияни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқини, лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи таркибига кириш ҳуқуқини мустаҳкамлаш зарур.
5. Жавобгарлиги. Бўлим амалдаги қонунчиликни, ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни бузиш учун технологияга риоя қилмаслиги ва ҳ.к. учун жавобгарлигини мустаҳкамлаб қўйиш кўзда тутилади.
Лавозим йўриқномаси мустақил ҳужжат сифатида ёки меҳнат шартномасига илова сифатида фойдаланиши мумкин.
Таълим муассасасининг АРМ ахборот технологиялари билан ишлаш бўйича мутахассиснинг намунавий лавозим йўриқномаси

1. Умумий қоидалар
1.1. Ахбороттехнологияларибиланишлаш бўйича мутахассис- нинг намунавий лавозимигаушбусоҳадатегишлималакавий тайёргарликка ва иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассис тайинланади.
1.2. Бумутахассиславозимигабўлиммудиринингтавсиясибўйичамуассасараҳбаринингбуйруғибилантайинланадивалавозимданозодқилинади.
1.3. У бевосита бўлим бошлиғига бўйсунади.
1.4. Ўз ишида Уставга, бўлим тўғрисида Низомга, ушбу йўриқ¬нома ва бўлимнинг иш режасига асосланади.
1.5. Электрон ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш ва таъмир- лашга оид раҳбар ва меъёрий материалларни, электрон асбоб-ускуна-лардан техник фойдаланиш қоидаларини, техник хизмат кўрсатиш ва электрон асбоб-ускуналарни таъмирлаш қоидаларини, меъёрий йўриқ- нома ҳужжатларини, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ҳамда тегишли йўриқномаларни
б и л и ш и з а р у р.

2. Вазифалари
2.1. Электрон жиҳозлардан тўғри техник фойдаланишни, узлуксиз ишлашини таъминлайди;
2.2. Муассасада таълимий хизматлар сифати мониторинги тизи¬мини ривожлантириш ва кузатиш бўйича ишларни ўтказишга жавоб беради;
2.3. Электрон ахборот ташувчиларда маълумотлар базасини яратишда иштирок этади;
2.4. Электрон ресурслардан фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш- да иштирок этади.

3. Лавозим мажбуриятлари
3.1. (Ўз ваколати доирасида) асбоб-ускуналарни техник хизмат кўрсатиши ва уларни таъмирлаш, уларни ишлатишни яхшилаш, улардан самарали фойдаланиш бўйича тадбирларни олиб боради.
3.2. Ҳисоблаш техникасининг техник хизмат кўрсатиши учун жавобгардир, ундан оқилона фойдаланишни, ишлаш қобилияти ҳолати- ни, бузилишининг олдини олиш ва жорий таъмирлашни ўтказишни таъминлайди, таъмирлаш ишларининг ўз вақтида сифатли бажарилиш чораларини кўради.
3.3. Электрон асбоб-ускуналарининг техник ҳолатини текширишда, бузилишининг олдини олиш мақсадида кўрикдан ўтказиш ва жорий таъмирлаш, асбоб-ускуналарни капитал таъмирдан қабул қилиб олиш, шунингдек янги фойдаланишга қўйилаётган асбоб-ускуналарни қабул қилиб олиш ва уларни ўзлаштиришда иштирок этади.
3.4. Бўлимнинг техник имкониятларини кенгайтириш мақсадида электрон-ҳисоблаш машиналарига қўшимча ташқи қурилмаларни улаш имкониятларини ўрганади.
3.5. Муассасада таълимий хизматлар сифати мониторинги тизимини ривожлантириш ва кузатиш бўйича ишларни ўтказишга жавоб беради.
3.6. Электрон ресурсларни тўплаш, йиғиш, сақлаш ва фойдала- нишда қатнашади.

4. Ҳуқуқлари
4.1. Бўлим ишини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш.
4.2. Электрон ресурсларнинг фойдаланилишини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш
ҳ у қ у қ и г а э г а.

5. Жавобгарлиги
5.1. Ушбу лавозимга юклатилган вазифаларни бажаришга;
5.2. Электрон асбоб-ускуналардан тўғри фойдаланиш ва уларнинг ишга яроқлилиги учун;
5.3. Ички тартиб интизом, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга
ж а в о б г а р д и р.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

www.000webhost.com